Сайтка кириу

«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган улуғвор ғоя сўзсиз амалда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрь куни “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Мазкур соҳадаги давлат сиёсатини амалга оширишга масъулият юкланган алоҳида давлат органи — Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари ташкил этилди. Бу эса амалга оширилаётган ислоҳотларнинг уйғунлиги ва изчиллигини таъминлайди, давлат хизматларини сифатли бажариш учун ваколатли органлар ва ташкилотларнинг жавобгарлиги оширилди. Шу билан бирга, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бошқарувни амалга оширишнинг аниқ ташкилий асосларини шакллантириш таъминланди.

Фармонга кўра, эндиликда Давлат хизматлари марказлари орқали нафақат тадбиркорлик субъектларига, бевосита фуқароларга ҳам давлат хизматлари кўрсатилади.

Мамлакатда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилаётганлиги ва модернизация қилинаётганлиги, бу аҳолининг ҳаёт сифатини, инвестиция иқлимини, ишчанлик муҳитини яхшилашга ва бизнесни ривожлантиришга имконини беради.

Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида уларнинг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш орқали «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган улуғвор ғояни сўзсиз амалга оширишда Давлат хизматлари маркази томонидан ахолига давлат хизматлари кўрсатиш ўз самарасини бермоқда.

2018 йил 1 июндан бошлаб фаолиятнинг айрим турларини  лицензиялаш бўйича функцияларни республикаси давлат бошқарув  органларидан уларнинг худудий бошқармаларига ва махаллий давлат хокимияти органларига ўтказилганлиги  ва рухсат бериш хусусиятига эга хужжатларни олиш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштиришга қаратилган.

Бундай сай-ҳаракатлар натижасида амалга оширилган ишлар, тажриба ва ўрганилган амалиётлар мамлакатимизда ҳалқимизга тезкор ва сифатли давлат хизматларини кўрсатишда ўз самарасини бериши шубҳасиз.

Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этилганлигининг 1-йиллиги муносабати билан Беруний тумани Давлат хизматлари марказида 2018 йил 12 декабрь кунига қадар Давлат хизматлари маркази орқали аҳолига хизмат кўрсатиш: Юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш 247та, Якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказиш 719та, Юридик шахсларни қайта қайта рўйхатдан ўтказиш 117та, Якка тартибдаги тадбиркор қайта рўйхатдан ўтказиш 250, Сайёр тартибда кўрсатилаган Давлат хизматлари сони 204, Сайёр тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган тадбиркорлик субъектлар сони 129та, кўрсатилган давлат хизматлари сони юридик шахслар 371та, кўрсатилган давлат хизматлари сони жисмоний шахсларга 16811, Жами кўрсатилган давлат хизматлар, янги рўйхат ва қайта рўйхатдан ўтказиш 18516тани ташкил этади.

 

Беруний тумани давлат хизматлари маркази

ҳужжатларини қабул қилиш ва тақдим қилиш

бўлими бошлиғи 3-даражали юрист:-                                                   Ф.Абдалов