Сайтка кириу

Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлик учун жазо кучайтирилди

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисми билан транспорт воситасини  бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга  маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш барабари миқдорида жарима солишга маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Б.Р. 2018 йил 15 декабр куни ўзига тегишли бўлган Спарк русумли автомашинасини Беруний тумани Беруний кўчаси бўйлаб маст ҳолатда автомашинани бошқариб келаётганида, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб, ҳужжатлари ва тиббий кўрикдан ўтказилиб текширилиб кўрилганида, Беруний ТТБнинг 2018 йил 15 ноябрдаги тиббий маълумотномасига кўра, у транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқариб келаётганлиги аниқланган.

Б.Р. ўзининг юқоридаги кўрсатилган харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган.

Б.Р.суд мажлисида “Хақиқатдан хам 2018 йил 15 декабр куни ўзига тегишли бўлган Спарк русумли автомашинани Беруний тумани Беруний кўчаси бўйлаб маст холатда автомашинани бошқариб келаётганлигини, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб, тиббий кўрикдан ўтказилиб текширилиб кўрилганда, мастлик холатида автомашина бошқарганлиги хақидаги тиббий маълумотнома тўлдирилганлигини, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, бошқа спиртли ичимлик ичган ҳолда автотранспорт воситасини бошқармаслигини хамда пушаймонлигини  билдирди.

Б.Р.нинг ҳуқуқбузарлик содир этганликда айби, суд мажлисида ҳуқуқбузарнинг ўзи берган кўрсатувидан ташқари, унинг суриштирув даврида берган тушунтириш хати, ЙПХ ходимлари томонидан тузилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаси, Беруний ТТБнинг тиббий маълумотномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.

Ҳукукбузар Б.Р.нинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг  131-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган.

Беруний  тумани маъмурий судининг 2018 йил  21 декабрь кунги ҳал қилув қарори билан Б.Р.га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси                    1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқҳбузарликни содир этганликда ҳуқуқбузар деб топилди ва у шу моддага асосан 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга барча турдаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг   25 (йигирма беш) баробари миқдорида 5.068.250 сўм жарима жазоси тайинланди.

Суд қарорига асосан тайинланган 5.068.250 сўм жарима ҳуқуқбузар Б.Р. томонидан ихтиёрий равишда ундирилди.

 

Беруний тумани маъмурий

суди раиси                                                                                 З.Б.Расбергенов