Сайтка кириу

“ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ”нинг жамиятдаги ўрни

Мазкур соҳадаги давлат сиёсатини амалга оширишга масъулият юкланган алоҳида давлат органи  —  Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари давлат хизматларини сифатли бажариш учун ваколатли органлар ва ташкилотларнинг жавобгарлиги оширилди. Шу билан бирга, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бошқарувни амалга оширишнинг аниқ ташкилий асосларини шакллантирилиши таъминланди. Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш – аҳолининг давлат ва жамиятга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу мақсадда аҳолига кундалик ва энг зарур бўлган давлат хизматларини бўйича бир идора орқали давлат хизматлари кўрсатиш тизими йўлга қўйилган.

2019 йил 1 январдан  бошлаб фаолиятнинг айрим турлари электр-энергия, газ, сувни хисобга олиш ускунасини ўрнатишга, ечишга, текширишга  канализация ва иссиқлик таъминоти ҳамда ҳарбий ҳисобга қўйиш, якка тартибда уй-жой қуришни амалга оширишга рухсатнома, турар жойи бўйича рўйхатга олиш (прописка), рўйхатдан чиқариш ва ҳисобга қўйиш, турли архив маълумотномалари олиш каби давлат хизматлари қўшилди.2019 йил 1 мартдан тугилганликни кайд этиш буйича фукаролик холати далолатномаларини ёзиш, идоравий нотариал архивлар томонидан архив хужжатларини бериш, адлия органлари ва муассасаларидан хамда фукаролик холати далолатномаларини кайд этиш органларидан чикадиган расмий хужжатларига апостиль қуйиш бўйича хизматлар қўшилди. Бундан ташқари эндиликда жорий йилдан олий таълим муассасаларига ўқишга кирувчилар энди ўзлари яшаб келаётган худуддаги Давлат хизматлари маркази орқали хужжатларини топширишлари мумкин. Мамлакатда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилаётганлиги ва модернизация қилинаётганлиги ҳамда аҳолининг ҳаёт сифатини ишчанлик муҳитини яхшилашга ва ривожланишининг имконини беради.

Бундай сай-ҳаракатлар натижасида амалга оширилган ишлар, тажриба ва ўрганилган амалиётлар мамлакатимизда ҳалқимизга тезкор ва сифатли давлат хизматларини кўрсатишда ўз самарасини бермоқда.

 Беруний тумани давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи                                                  Қ.Розимов