Сайтка кириу

СУД КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШДАГИ ЯНГИЧА ТАРТИБ ВА ТАЛАБЛАР

2019 йил 6 январда Президентимизнинг “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва суд аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Карори қабул қилинди.

Судьялик фаолиятини амалга ошириш ва судлар ишини ташкил этиш, касбий этика, ишчанлик мулоқоти ва вақтни бошқариш кўникмаларини ўқитишга, суд кадрларининг илмий-таҳлилий ва креактив салоҳиятини шакллантиришга қаратилган, грант асосида судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларида бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича амалга ошириладиган судьялик лавозимларини эгаллаш учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш касбий билимларини чуқурлаштириш ва суд маъмуриятчилигини юритиш кўникмаларини эгаллашга, шунингдек иш ва бошқарувни ташкил этишнинг инновацион шакл ва услубларини ўзлаштиришга қаратилган, давомийлиги икки ой бўлган рахбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьяларни қайта тайёрлаш, қонунчиликдаги янгиликларнинг мазмун ва мохиятини етказишга, касбий жумладан ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ва қўллаш масалаларига доир кўникма ва қобилиятларни такомиллаштиришга каратилган, давомийлиги икки ҳафтдан кам бўлмаган судьялар  ва судлар аппарати ходимлари малакасини ошириш тартиби жорий қилинди.

Судьялик лавозимларига номзодларни қабул қилиши 2019-2020 ўқув йилдан бошлаб фақат судьялик лавозими захирасида бўлган шахслар орасидан танлов асосида, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашитомонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда белгиланадиган квоталар бўйича  амалга  оширалади. Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахслар асосий иш жойи бўйича лавозимидан озод қилинади, бироқ уларнинг эгаллаган лавозими бутун ўқиш даври мобайнида сақланади. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларига ўқиш давомида асосий иш жойи бўйича эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш хақи сақланади.

Судьялик лавозимларига 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб фақат судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларида ўқишни муваффақиятли тамомлаган шахслар тайинланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази негизида Судьялар олий мактаби ташкил этилди.Мазкур мактаб судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Президентимиз Қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини самарали таъминлаш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Унда Олий мактабни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, судьялар ва судлар аппаратлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш, тингловчиларни видеоконференалоқа ва бошқа замонавий ахборот -коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда масофавий ўқитиш, ўқув жараёнларини амалий ва инновацион тадқиқотлар, шу жумладан миллий, хорижий ва ҳалқаро грантларни жалб этган ҳолда амалга ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, “Одил судлов саройи” мажмуасини қуришнинг техник топшириқларини бажариш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш, Олий мактабнинг расмий сайтини ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини яратиш каби вазифалар белгилаб олинди.

Беруний туман маъмурий судининг

судья ёрдамчиси:-                                                                              Д.Тураева