Сайтка кириу

ТАРИХГА ҚАЙТИБ ИШ КЎРИШ САВОБЛИДИР…

 

Абу Райхон Берунийни энциклопедист олим, мутафаккир, дунё тамаддунига ўзининг 160 дан ортиқ асарлари билан ҳисса қўшган буюк аллома сифатида биламиз.
Ўз замонасининг ҳамма фанларини, биринчи навбатда фалакиёт, физика, риёзиёт, илоҳиёт, маъданшунослик фанларини пухта эгаллаган. Бу фанлар тараққиётига қўшган ҳиссаси билан унинг номи дунё фанининг буюк сиймолари қаторидан жой олган. Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний 973 йил 4 сентябрда қадимги Кот (ҳозирги Беруний) шаҳрида таваллуд топди. Унинг насл-насабида “берун” сўзи “ташқи шаҳар”, “Беруний” эса “ташқи шаҳарда яшовчи киши” маъносини билдиради.

Ҳозирги кунда мутафаккир туғилиб ўсган шахарга Беруний номи берилган. 1997 йилнинг 18-декабрь куни алломанинг ҳоки Афғонистоннинг Ғазна шаҳридан, Беруний туманига келтирилди ва рамзий қабр ўрнатилди. Бугунги кунда бу жой обод масканга айланган. Ҳудудда музей ташкил қилиниши белгиланган бўлиб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Иқтидорли ёшларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, халқимизнинг миллий, маданий, илмий меъроси юзасидан чуқур тадқиқот ишларини олиб бораётган Республикамиз ва хорижий олимлар фаолиятини ҳамкорлигини янада ривожлантириш учун Беруний туманида илмий-амалий семинарлар, симпозиумлар, тренинглар кўргазмалар ташкил қилиш мақсадида “Беруний авлодлари” жамоат фонди ташкил қилинган. Илм-фан, маънавият тараққиётига улкан ҳисса қўшган мамлакатимиз ва хориж олимларини, давлат ва жамоат арбобларини амалдаги қонунлар доирасида “Беруний авлодлари” жамоат фонди мукофоти ва унинг лауреатлик олтин кўкрак рамзи(нишони) билан рағбатлантириш ҳам белгиланган.
Беруний таваллудига 2023 йилда 1050 йил тўлиши муносабати билан тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. “Беруний авлодлари” фонди директори С.Юсупова биз билан суҳбатда Беруний музейини қуриб битириш ва алломанинг 1050 йиллик таваллудини муносиб нишонлашни ташкил қилиш мақсадида ҳозирги кунда бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Музей атрофига миллий ансамбль кўринишида безак бериш, ҳунармандчилик расталари шунингдек туризм ривожи учун мўлжалланган лойиҳалар устида ишлаётгани бўйича маълумот бериб ўтди. Бундай маънавият жойлари ўзининг бой тарихий мероси билан туризмнинг ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшади.