Сайтка кириу

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕРУНИЙ ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕРУНИЙ ТУМАН КЕНГАШИ

ҚАРОРИ

 

Беруний тумани                               209/45               “ 19 ” декабр 2019 йил

 

 

2020 йилги Беруний тумани маҳаллий бюджетини
тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил  9 декабрдаги “ 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589 сонли Қонунига мувофиқ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2019 йил 16 декабрдаги навбатдаги 278/ XXIX-сонли қарорига асосан, Беруний тумани маҳаллий бюджетининг 2020-йилги белгиланган асосий параметрларини муҳокама қилиб чиқиб, Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги “ 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589 сонли Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2019 йил16 декабрдаги навбатдаги 278/XXIX-сонли қарори билан 2020 йилги Беруний тумани маҳаллий бюджети даромад ва харажатлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Беруний тумани маҳаллий бюджети даромадларининг
    2020 йилги прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  3. Беруний тумани маҳаллий бюджетидан 2020 йилги ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Умумдавлат солиқларидан туман маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри 3-иловага мувофиқ тақсимланиши белгилансин.
  5. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, туман маҳаллий бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ижроси ҳамда харажатлар ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

 

  1. 2020 йил Беруний тумани маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси миқдори 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Беруний туман бюджетининг захира жамғармалари 2020 йилда тегишли бюджетлар умумий харажатларининг 1,5 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда шакллантирилиши ҳамда захира жамғармаларининг маблағлари кечиктириб бўлмайдиган ҳамда бюджет тизими бюджетлари шаклланишида олдиндан назарда тутиб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши қонунда белгилаб қўйилганлиги инобатга олинсин.

  1. Беруний тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил учун йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

  1. Қонунга асосан 2020 йилда бюджет даромадлари тизимида қуйидаги тартиб ўрнатилади:

1) Қуйидаги солиқ турлари тўлиқлилигича туман бюджетига ўтказилиши белгилансин, жумладан:

а) жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

б) жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

в)  жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

г)  сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан ташқари;

д)  алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, цемент ва оҳактошдан ташқари.

е)  айланма маблағлардан олинадиган солиқ;

ё)  бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана сотуви учун акциз солиғи;

ж)  юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

з)  жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

и)  юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи;

  1. Маҳаллий бюджетларнинг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) туман маҳаллий бюджетидан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ харажатлари тегишли туман бюджетидан молиялаштирилади.

б)  фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақаларни молиялаштириш;

в) давлат санитария-эпидемиология назорати марказини сақлаш харажатлари молиялаштириш.

  1. Туман бюджетида шаклланган қўшимча манбалардан фойдаланиш ҳақида қарорлар туман Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан, туман ҳокимлиги таклифларига асосан, биринчи навбатда ижтимоий соҳа ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинади.
  2. Беруний тумани ҳокимлиги тегишли бюджетни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин.

Бунда, кўрсатиб ўтилган харажат турларига тўғри маблағ ажратилганлиги ва тақсимланганлигига маблағ тақсимловчиларнинг жавобгарлиги оширилсин.

  1. Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган (ортиқ бўлиши мумкин) миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларга уларнинг натижаларини жойлаштиришни таъминласин.
  2. Туман маҳаллий бюджет ташкилотлари раҳбарлари Қонуннинг
    24-моддасига асосан туман Халқ депутатлари Кенгашига бюджет маблағларидан самарали ва ўз вақтида фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича йилига камида бир марта ҳисобот бериши белгилансин.
  3. Туман молия бўлими (Ф. Примов) ва туман Солиқ инспекцияси
    (А.Кенжаев) бюджет даромадлари ва харажатлари кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун тегишли маълумотлар киритилсин.
  4. Ушбу қарор туман “Халқ минбари” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
  5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия” (К.Атаджанов) га топширилсин.

 

Халқ депутатлари Беруний

    туман Кенгаши раиси:                                   А. Х. Сапарбаев