Сайтка кириу

ШУКРОНАЛИК ҲИССИ.

Ғалла ўрим-йиғим мавсуми Беруний туманида давом этмоқда. Махтумқули ОФЙ ҳудудида жойлашган “Берунийли Анварбек” фермер ҳўжалиги раиси В.Ибрагимова 14 гектар ерга уруғлик ғалла экиб, 2020 йилги ғалла режасини ортиғи билан бажарди. Фермер қизимизнинг комбаин бошқараётганлигини кўрсангиз беиҳтиёр инсон меҳнатига тасанно дейсиз. Кенг далалда ишлаб ўрганганман, 50 дан ортиқ ишчи ҳодимларим бор. Меҳнатнинг ортидан хаётимиз тўкин ва фаровон. Бири акам, бири синглим, тенгдошим бўлган ҳўжалик ишчилари билан оддий тилда айтганда оғиз бирчиликда иш олиб борамиз ва ҳар йили ҳосилни биринчилар қаторида бажаришга тиришамиз деди биз билан суҳбатда В.Ибрагимова. Ҳар кунимга шукр дейман. Серунум ер, қуёшли ўлка, самимий инсонлар ва энг муҳими яшашдан, ишлашдан мақсад бор. Телевизор ёки интернет тармоқларидаги давлатлар ўртасидаги ўзаро уруш ва жанжалларни кўриб тинчликка шукр десангиз, бир қарич ери ҳам экишга яроқсиз ерларни кўриб, серунум заминга шукр дейсиз. Фермер қизимиз 55 гектар ерга пахта чигит уруғини қадаб, барча агротехник тадбирлар ўз вақтида олиб борганлигининг гувоҳи бўлдик. Ҳар бир инсон хаётдан рози бўлиб яшаши, берилган ҳар бир неъматнинг қадрига етиши лозимдир. Бугунги куннинг қаҳрамони ўз меҳнати билан келажагини яратган, эртасига ишончи мустаҳкам ёшларимиздандир. Сафингиз бунданда кенгайсин деймиз.