Сайтка кириу

Қарор

 

O`ZBEKISTON  RESPUBLIKASI  QORAQALPOG`ISTON RESPUBLIKASI

BERUNIY TUMANI HOKIMI

QARORI

 

O`ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

QАRAQALPАQSTАN RESPUBLIKASI

BERUNIY RAYONLIQ HAKIMI

QARARI

 

Беруний тумани                  № 348                         “16” апрель 2020 йил

 

Туманда айрим автомобил йўлларида транспорт воситалари тирбандлигининг олдини олиш ва йўл ҳаракати ҳавфсизлигини тартибга солиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 292-сонли қарорига, Беруний туман Ички ишлар бўлимининг 2020 йил 11 мартдаги №11/986-сонли ва 2020 йил 11 мартдаги 11/987-сонли тақдимномалари ҳамда туман худудида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга келтириб, жамоат тартибини сақлаш учун автомобил йўлларига тегишли йўл белгиларини ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Беруний тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси туман ИИБ ЙҲХБ билан келишилган холда туманда йўл транспорти ҳодисаларининг юзага келишининг олдини олиш, туман ҳудудидан ўтувчи умумфойдаланувчи автомобил йўллари бўйида жойлашган мактаб таълим муассасалари, мактабгача таълим ташкилотлари олдида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишини тартибга келтириш, жамоат тартибини сақлаш мақсадида қуйидаги:

а) Қурувчилар кўчасидан ўтган 4Р161 “Урганч-Беруний-Бўстон” автомобил йўлининг 21,5 кмда жойлашган “Шоббоз деҳқон бозори” МЧЖга қарашли ҳафталик деҳқон бозори олдидаги транспорт воситаларнинг тирбандлигининг олдини олиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ажинияз кўчаси туташмасига 3.1 “кириш таъқиқланган” ҳамда 4.1.2 “ҳаракатланиш ўнга” Ажинияз кўчасидан Қурувчилар кўчасига
3.18.1 “ўнга чиқиш таъқиқланган” Ал-Бухорий кўчасидан ҳамда Истиқлол кўчаларидан Қурувчилар кўчасига чиқиш жойларига 3.18.1 “ўнга чиқиш таъқиқланган” йўл белгиларини ўрнатиш;

б) туман маркази Ҳалқлар Дўстлиги кўчасидан ўтган 4Р161 “Урганч-Беруний-Бўстон” автомобиль йўлининг 19,0-20,0 км оралиғида жойлашган туман ҳокимлиги биноси олдидан туман ички ишлар бўлими биноси оралиғига йўлдан транспорт воситаларининг тирбандлигининг олдини олиш мақсадида йўлнинг чап томонига 3.27 “тўхташ тақиқланади” йўл белгисини ўрнатиш;

в) туман маркази Ҳалқлар Дўстлиги кўчаси билан Туроб-Тўла берк кўчаси туташмасидан Қурувчилар кўчаси туташмасигача йўлнинг ўнг тарафига,  Халқлар Дўстлиги кўчаси билан Қурувчилар кўчаси туташмасидан Беруний кўчаси туташмаси оралиғига йўлнинг чап томонига таъсир қилувчи 3.27 «тўхташ тақиқланади» йўл белгисини ўрнатиш;

г) туман марказининг Кат кўчаси 2,3-2,5 км оралиғи (АТ “Ҳалқ банк” Беруний филиали биноси олди)га йўлнинг ўнг тарафига ҳамда Кат кўчасининг Х.Дўстлиги кўчаси кесишмасидан Ш.А.Валий кўчаси билан кесишмасигача йўлнинг 2,5-2,7 км оралиғига кўчанинг ўнг ва чап тарафларига 3.27 «тўхташ тақиқланади йўл» белгисини ўрнатиш вазифаси юклатилсин.

  1. Беруний туманининг қуйидаги кўчаларидаги пиёдалар ўтиш жойларига пиёдаларнинг ҳаётига бўлган хавфнинг олдини олиш мақсадида суньий нотексликлар (ётиқ полициячи) ўрнатиш:

а) Беруний шох кўчаси 4Р171 А автомобил йўлининг 4,0 км қисмида,
№ 49-сонли мактаб олдида;

б) Ж.Неру кўчаси 4К28 автомобил йўлининг 0,3 км қисмида
№ 18-сонли мактабгача таълим ташкилоти олдида;

в) Серқуёш кўчасида жойлашган № 59-сонли мактаб биноси олдига;

г) Олимпия кўчасида жойлашган № 54-сонли мактаб биноси олдига;

д) 4К27 автомобил йўлининг № 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти олдида йўл белгисини ўрнатиш вазифаси юклатилсин.

  1. Беруний туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимига ушбу қарорни тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилишини назорат қилишни таъминласин.
  2. Ушбу қарор «Халқ минбари» газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари И.Юсупов зиммасига юклатилсин.

   

Беруний тумани

             ҳокими                                                                А.Сапарбаев