Сайтка кириу

Қарор.

 

     

            Беруний тумани

                    

                       №277                

 

             « 8 »апрель 2020 йил  

O`ZBEKISTON  RESPUBLIKASI  QORAQALPOG`ISTON RESPUBLIKASI

BERUNIY TUMANI HOKIMI

QARORI

O`ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

QАRAQALPАQSTАN RESPUBLIKASI

BERUNIY RAYONLIQ HAKIMI

QARARI

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2020 йил 25 мартдаги “Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 91-сонли қарорига асосан, туман ҳудудида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автобус, микроавтобус, юк ва енгил автотранспорт воситалари, шунингдек велосипед, скутер ва мото-транспорт воситаларининг ҳаракатланишини вақтинча тўхтатиш ҳақида

 

                                           ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2020 йил
    25 мартдаги “Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 91-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
  2. Туман ҳудудида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш,фуқароларнинг соғлигини сақлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автобус, микроавтобус, юк ва енгил автотранспорт воситалари, шунингдек велосипед, скутер ва мото-транспорт воситаларининг ҳаракатланиши карантин даврида вақтинча тўхтатилсин.
  3. Ҳаракатланишга рухсат этилган айрим автотранспорт воситалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Туман ички ишлар бўлими ( А.Абдиров)га

а) туман ҳудудида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автобус, микроавтобус, юк ва енгил авто-мототранспортлари ҳамда велосипед, скутер мото-транспортларини ҳаракатланишини назорат қилиб бориш топширилсин.

б) карантин даврида талабларни бузган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган  автобус, микроавтобус, юк ва енгил авто-мототранспортлари ҳамда велосипед, скутер мото-транспорт воситалари жарима майдонига қўйилишини таьминласин.

в) чегарадош туманлар билан кириб-чиқиш йўлларига ҳамда туман марказига назорат кириш-чиқиш постларида кучайтирилган тартибда назорат ўрнатилишини таъминласин.

  1. Қорақалпоғистон Республикаси  телерадиокомпанияси туман мухбири (К.Яхшимов) ҳамда туман ҳокимлиги ахборот хизмати (А.Уразова) ушбу қарор мазмун моҳиятини фуқароларга етказилишини таъминласин.
  2. Мазкур қарор туман “Ҳалқ минбари” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда ҳокимлик расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

 

 

 

 

  1. Ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Рейимбаев зиммасига юклатилсин.

 

 

Беруний тумани

       ҳокими                                           А.Сапарбаев

 

 

                                                  “КЕЛИШИЛДИ”

 

 

Беруний тумани

ҳокими ўринбосари:                                                 А.Рейимбаев

 

 

Беруний тумани

ҳокимлиги  юрисконсульти:                                   Ж.Шамуратов

 

 

Беруний тумани ҳокимининг 2020 йил “_____” апрелдаги             №_______ -сонли қарорига

Илова

 

  1. Комунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг( газ, электр, энергияси, сув, чиқинди) хизмат автотранспорт воситалари.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона пости, Қўриқлаш бўлими, Ички ишлар бўлими, Давлат солиқ инспекцияси, Фавқулотда вазиятлар бўлими, Адлия бўлими ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари.
  3. Суд ва прокуратура хизмат автотранспортлари.
  4. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ темир йўл узели ва уларнинг тизимига киручи корхона ва ташкилотларининг хизмат автотранспортлари.
  5. Корхона ва ташкилотларнинг хизмат автотранспортлари.

6.Тижорат банклари хизмат  автотранспортлари.

7.Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари хизмат  автотранспортлари

8.“Республика инкассация хизмати” ДУК хизмат  автотранспортлари

9.Чет эл давлатларининг дипломатик вакиллари ва халқаро ташкилотларнинг хизмат  автотранспортлари

  1. Алоқа хизматини кўрсатувчи ташкилотлар “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбек телеком” АК га тегишли хизмат автотранспортлари
  2. Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари ( дафн маросимлари хизматини кўрсатиш мақсадида)
  3. Йўл патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилиб бораётган автотранспорт воситалари.

13.Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлик

(инсон хаётига хавф тўғдираётган) холларда тиббиёт муассасаларига бораётган ва ундан қайтаётган автотранспорт воситалари.

 

  1. Мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М-1 (фақат битта йўловчи билан) тоифали жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари.
  2. Ходимлар ушбу рўйхатда кўрсатилган ташкилотларда фаолият юритаётганлиги тўғрисидаги мехнат дафтарчаси нусҳаси ва иш жойидан тасдиқловчи хужжат асосида ҳаракатланади.
  3. Ташкилотларнинг масъул ходимлари хизмат вазифасини бажаришда ўзларига тегишли шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланишга ушбу ташкилотлар томонидан рухсат берилади (офицер таркибидаги хизматчилардан рухсатнома талаб қилинмайди). Рухсатномада автотранспорт воситаларининг таниқлик белгилари кўрсатилади. Ушбу рухсатнома хизмат (харбий) гувоҳномаси билан бирга тақдим қилинганда ҳақиқий ҳисобланади.