Сайтка кириу

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРНИ ТУГАТИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ.

 

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРНИ ТУГАТИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ

2020 йил 1 январдан:
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ёки устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича доимий ишловчи махсус ҳудудий комиссиялар тугатилди;
давлат рўйхатидан ўтказилганидан бир йилда устав фонди шакллантирилмаганлиги учун тадбиркорларни тугатиш тартиби бекор қилинди;
тадбиркорларни тугатиш жараёнидаги ортиқча ҳужжатлар қисқартирилади.
Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан бошлаб:
тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларни ихтиёрий тугатишда:
даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар бериш талаб этилмайди;
давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди;
тугатиладиган корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишнинг энг узоқ даврийлиги уч йилни ташкил этади;
текшириш учун корхона тўғрисидаги мавжуд маълумотларни олиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилади;
корхонани ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати 6 ойдан ошмаслиги керак (амалдаги қонунчиликка мувофиқ бу муддат 9 ой);
тадбиркорлик субъектлари — жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатишда ариза берувчидан тўловлардан қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосасини олиш талаб этилмайди. а) тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларни (кейинги ўринларда — корхоналар) ихтиёрий тугатишда:
бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар бериш талаб этилмайди, бунда тегишли маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий сайтига жойлаштирилади;
давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди;
давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган, тугатиладиган корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишнинг энг узоқ даврийлиги уч йилни ташкил этади;
молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ваколатли давлат органларидан корхона тўғрисидаги мавжуд маълумотларни олиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали амалга оширилади;
корхонани ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак;
б) тадбиркорлик субъектлари — жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатишда ариза берувчи томонидан давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосасини олиш талаб этилмайди;
в) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатишда:
корхонани молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб ҳисоблаш учун асос бўладиган муддат тўққиз ойни ташкил этади;
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан уч йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади;
ҳаракатсиз режимга ўтказилган корхоналар фаолияти уч йил давомида тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган уларни Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан чиқаради.
3. Белгилаб қўйилсинки, Тизимга уланган давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан тегишли ахборотларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли тарзда киритилишини таъминламаслик давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибини бузиш деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 07.06.2019 йилдаги ПФ-5739-сон,
Беруний тумани Давлат хизматлари маркази
бош мутахассиси Ф.Абдалов