Сайтка кириу

Беруний тумани ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди.

Беруний тумани ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди.

Дон ризқ-рўз манбаи. Бобо деҳқоннинг пешона тери билан етиштирган ғалла ҳирмони тўлиб, бугун Беруний тумани ғаллакорларининг қувончи билан боғланиб кетди. Туманда 174 та фермер ҳўжаликларида 3350 гектар ерга ғалла уруғи қадалган бўлиб, шартномага мувофиқ 7302 тонна буғдой топшириш белгиланган бўлса, Беруний тумани 7314 тонна ғалла топшириб режани 100.2 фоизга ортиғи билан бажарди. Шундан 838 тоннаси уруғлик ғалла ҳисобланади. Олтин бошоқларни нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш ишларига 14 та отрядлар ташкил этилган бўлса, барча карантин талабларига риоя қилинган ҳолда дала бошида ишлар олиб борилди. Ўз вақтида олиб борилган агротехник тадбирлар ғалланинг сифати юқори бўлишини таъминлади.
Масъулиятли даврда туманимизнинг илғорлари “Бийбозор ерлари”, “Махсуд-Қудрат”, “Нуратдин Жумагул”, “Айдўст Нурбек”, “Аёл бахти”, “Бийбозор ҳосили” фермер ҳўжаликларини алоҳида тилга олишни лозим топдик.
Ҳар бирингизнинг меҳнатингиз юртимиз дастурхонини тўкин-сочин қилишда таҳсинга лойиқдир. Серунум заминда етиштирилган ҳосилга улуш қўшган барча фермерларга ҳирмонингиз баракали бўлсин деймиз.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.