Сайтка кириу

Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси “Меъёрий хужжатлар ижроси таъминланиши устидан назорат қилиш бўлими”.

 

 

Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси “Меъёрий хужжатлар ижроси таъминланиши устидан назорат қилиш бўлими” томонидан 2020 йил дон ҳосилини ўриб-йиғиб олиш мавсумида дон қабул қилиш ва сақлаш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан
МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
6 мартдаги “2020 йил ҳосили ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ4634-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги ВМ-831-сон қарори ва бу борадаги бошқа қонун ҳужжатларига асосан 2020 йил ҳосилида фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилини сифатли қабул қилиш, сақлаш ҳамда нобудгарчиликларнинг олдини олиш борасида бир қатор вазифалар ижроси устидан тизимли назорат ўрнатиш Инспекция зиммасига юклатилган.
Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси тизимида юқорида кўрсатилган Қарорлар ижроси юзасидан назорат тадбирлари ўтказилиб, мониторинг ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, Республикамизда 2020 йил дон ҳосилини ўриб-йиғиб олиш мавсумида дон қабул қилиш ва сақлаш шахобчалари ҳамда омборхоналарини мавсумга тайёрлаш, халқимизнинг ризқ-рўзи бўлган дон маҳсулотларини сифатли сақлаш, аҳолимиз истеъмоли учун фермер хўжаликлари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан етиштирилган дон маҳсулотини ўз вақтида, нес нобудсиз қабул қилиш борасида, белгиланган норматив ҳужжатлар талабларига амал қилиш бўйича тизимли назорат ўрнатилди. Жумладан, асфальт майдонлар, кўчма узатиш анжомлари, автомобил тарозилари, брезентлар, ўт ўчириш қалқонлари ва намуна олиш хоналарида таъмирлаш ишлари ўтказилиши, лаборатория жиҳозлари давлат қиёслов кўригидан ўтказилиб махсус сертификатлар олиниши, лаборантлар махсус кийим бош билан таъминланиши, лаборатория ходимларини малака ошириш курсларида ўқитилиши таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Беруний туман бўлими бошлиғи ўринбосари 3-даражали юрист В.Тураниёзов