Сайтка кириу

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам.

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам.

Пандемия даврида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, карантин сабабли иш фаолиятини давом қилдира олмаётган фуқароларни ишга жойлаштириш, қайта хатлов жараёнида аниқланган 1208 та оилани камбағалликдан чиқариш бўйича Беруний туманидаги 4 та секторда бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Ҳусусан Беруний туманида ҳозирги кунга қадар 50 фоиздан ортиқ оилалар камбағалликдан чиқарилган бўлиб, кейинги навбатдаги амалий ёрдам бериш ишлари давом этмоқда. 4 сектор томонидан ҳудуддаги оилаларга 8 қути асалари, 40 та майда шохли қорамол, 1000 дона парранда, (ҳар бир оилага 25 донадан) 4 бош бузоқли сигир, 74 та оилага дори-дармон учун 200 минг сўмдан пул маблағлари, 20 миллион сўмлик солиқ қарздорлиги ва коммунал тўловлари тўлаб берилди ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.
Бугунги шундай тадбирлардан бирида Беруний тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Атамурадов, туман прокурори Р.Халмуратов, ИИБ бошлиғи А.Абдиров, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Кенжаевлар аҳолининг яшаш шароити билан танишди.

Азалдан халқимизнинг бир-бирига ёрдам анъанаси, бошига иш тушганда қўл кўмагини бериш фазилатлари бугунги синовли кунларда айниқса инсонийликнинг юқори кўринишидир. Бугунги кундан хулоса чиқаришимиз, келажакни эса мақсадли ташкил қилиб, жамиятнинг ривожи учун бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз зарурдир.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.