Сайтка кириу

 

  

 

«Бир суд – бир инстанция» тамойили

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 июль куни ПФ-6034-сонли Фармони қабул қилинди.
Фармонда сўнги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кўчайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилаётганлигини, шу билан бирга, суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюроктарик тўсиқлар сақланиб қолаётганлиги, суд қарорларини кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичлари мавжудлиги, инвесторлар ҳуқуқларининг суд ҳимоясида бўлиши етарли даражада ташкил этилмаганлиги ва бир қатор камчиликлар суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва ҳалқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш тақоза этилаётганлиги атаб ўтилган.
Фармонга кўра «бир суд-бир инстанция» тамойили асосида 2021 йил 1 январдан суд ишларини назорат тартибида кўриш интитутини тугатиш, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқукини бекор қилиш, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларининг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш, апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тарибида қайта кўриб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чикарилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида қайта кўриб чиқиш тартиби жорий этилмоқда.
Амалдаги фуқаролик процессуал кодексига кўра биринчи инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари устидан вилоят ва унга тенглаштирилган судлари томонидан апелляция ва кассация инстанцияларида кўриш каби бир-бирини такрорловчи тартиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан назорат инстанциясида кўриш тартиби белгиланган.
«Бир суд-бир инстанция» тамойили бўйича биринчи инстанция суди қарори устидан апелляция шикояти бериш, апелляция инстанцияси қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди кассация инстанциясига мурожаат килиш тартибининг жорий этилиши инсон ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилиниши таъминлайди.

Фуқаролик ишлари бўйича
Беруний туманлараро
судининг раиси
Ж.А.Кеунимжаев