Сайтка кириу

“Биз коррупцияга қаршимиз” муҳими коррупция олди олинади

Бундан роппа-роса бир йил олдин муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганди. Бюрокиратия ва коррупциянинг олдини олиш, ҳалқнинг давлат органларига бўлган ишончини қозониш мазкур агентликнинг асосий  вазифаси этиб белгиланди.

Савол туғилади: хўш,  ўтган вақт мобайнида Агентлик томонидан қандай ишлар амалга оширилди?  Кутилган натижага эришилдими?

Айтиш мумкинки, бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб, жами 201 та Давлат хизматлари марказида қарийиб юзлаб хизматларни ҳам  юридик, ҳам жисмоний шахсларга тезкор, қулай, шаффоф ва сифатли тарзда хизматлар кўрсатиб келинмоқда. 2021 йилгача эса ушбу хизматлар турини 163 тага етказиш режалаштирилган.  Олдга қўйлган мақсад шундан иборатки: биринчидан аҳолининг давлат органларига бир неча маротаба мурожаат қилишининг олди олинади. Иккинчидан, эндиликда фуқароларимиз мурожаатининг натижаси нима бўлди, экан дея давлат идоралари мутасаддилари ортидан қувиб юрмайди. Бу ишни Давлат хизматлари марказлари ўз зиммасига олган   ҳолда бошқа давлат идоралари томонидан талаб қилиб олинади. Яъни, фуқароларга хизматнинг ўз вактида кўрсатилишини, ортиқча хужжат талаб қилинмаслигини ҳамда асоссиз рад этилиши хавфидан ҳимоя қилиб боради. Яширишнинг ҳожати йўқ: айрим олис ҳудудлар аҳолиси учун интернет орқали хизмат олиш имконияти яратилмаган, шунинг учун маҳаллий давлат ҳокимлиги органлари билан ҳамкорликда Давлат хизматлари марказлари махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари (Дамас) билан таъминланди. Ҳозирги пайтда туманимизда ҳам хонадонма-хонадон юриб, давлат хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилган. Натижада ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда оддий одамларнинг муаммолари жойларининг ўзида ҳал этилмоқда. Бу ўз навбатида, ҳалқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари ҳалқимизга хизмат қилаётганининг ёрқин кўриниши бўлиши билан биргаликда бюрократия ва коррупциянинг олдини олиш, ҳалқнинг давлат органларига бўлган ишончини қозониш имконини бермоқда.

 

Беруний тумани Давлат

хизматлари маркази директори:-                                       Ш.Кенжаев