Сайтка кириу

СЕН – ҚУДРАТ МАНБАИ, САОДАТ МАСКАНИ, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОН!

 

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ: ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНДИРИШ ИСЛОҲАТЛАРИ АМАЛДА

 

Кучли ижтимоий сиёсат юритиш – мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг устувор соҳаларидан бири бўлди.

Мамлакатимизни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берган Ҳаракатлар стратегиясида  ижтимоий соҳани ривожлантиришда аҳоли бандлиги ва реал даромадларини ошириш, ижтимоий инфратузилма, соғлиқни сақлаш, хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш каби вазифалар белгиланган бўлиб, бугунги кунда уларнинг ижроси таъминланмоқда.

Мазкур ислоҳатларнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўзида миллий қонунчилик тизимимизда бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.

2020 йилнинг 6 ой якуни бўйича даслабки маълумотларга қараганда Ўзбекистон халқининг сони 34 миллион 191 минг 700 нафарни ташкил этди. Меҳнат бозорида 12 736 615 одам иш билан банд бўлиб, шундан 1 944 036 киши ишсиз деб топилиб, ишсизлик даражаси 13,2 ни ташкил этди.

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига йўллаган мурожаатномасида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда аҳолининг аксарият қисми етарли даромад манбаига эга эмаслиги, турли ҳисоб-китобларга кўра, кам таъминланган аҳоли қатламлари улар тахминан 12-15 фоизни ташкил этишини, бу муаммонинг ечими сифатида аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш керак эканлигини таъкидлаган эди.

Бу борада “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори билан ўзини ўзи банд этган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолиятлар (хизматлар, ишлар) турларининг сони 67 га кўпайди.

Шунингдек, аҳолининг томорқодан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, томорқа эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўтйча ҳам Президент қарорлари қабул қилинди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташкил этилиши жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ортиқча вазифаларининг қисқартилиши улар фаолиятининг сифат томондон янги босқичга кўтариш, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларни манзилли қўллаб-қувватлашга имкон яратди.

Жорий йилда ҳам хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳатлар давом этмоқда.

Жумладан, хотин-қизлар ва эркакларнинг жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, сайлов жараёнида тенг иштирок этишни, соғлиқни сақлаш, таълим, фан, маданият, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида, шунингдек давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ
ҳамда имкониятларнинг давлат томонидан  таъминланиши, хотин-қизларни ҳар қандай босим ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш, бундай ҳолатларга қарши курашишнинг аниқ механизмлари жорий этилди.

Хотин-қизлар учун олий таълим муассасасига киришда 4 фоизли қўшимча давалт гранти асосидаги танловда иштирок этишга тавсиянома бериш амалиёти йўлга қўйилди. Бу тавсияномалар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга ажратилиши белгиланди. Жорий 2020/2021 ўқув йилида республика бўйича кундузги таълимга 940 та қўшимча квота ажратилди.

2020 йилда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кириб келиши муносабати билан қаътий карантин қоидалари ўрнатилди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий
қўллаб-қувватлаш борасидаги Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш борасида ҳам бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6038-сон Фармони билан “темир дафтар”га киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори
1,1 баробар оширилиши, тўлаш муддати 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган болалари бўлган оилаларга ва бола парвариши
билан шуғулланадиган оналарга нафақа тўлаш навбатдаги 6 ой муддатга (бола тегишлича 2 ёш ва 14 ёшдан ошмаган ҳолатда) давом эттирилиши белгиланди.

Шу билан бир қаторда, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар
ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш мақсадида  фуқароларга субсидия ажратиш тартиби тасдиқланди.

Шунингдек, 2020 йил 1 майдан бошлаб 2022 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларга хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга рухсат берилганлиги ҳам, бугунги кунда аҳоли орасида уй-жойга муҳтож ва ўй олишда моддий томондан қийналаётганлар учун катта имкониятлар эшигини очди.

Хулоса ўрнида айтганимизда, бу ижобий ўзгариш ва имкониятлар мустақил давлатта фаровон ва бахтли ҳаётимизни таъминлашга ёрдам бераётганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

 

С.Раимбекова

Беруний тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси,

3-даражали юрист