Сайтка кириу

Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг бош мезонидир

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 13 декабрь кунги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4551-сонли Қарорида асосан, мустақил мамлакатимизда жадал суръатлар билан олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар негизида, авваламбор, Конституциямизда белгиланган давлат органларининг халқ манфаатларига хизмат қилиши лозимлиги ҳақидаги қоидани амалда татбиқ этишдек эзгу мақсад мужассам экани ҳам айнан шуни тақозо этаётганлигига алоҳида урғу берилган. Ҳақиқатан, ҳозирги давримиз қонунийликни мустаҳкамлашда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Жамиятда умргузаронлик қилаётган ҳар бир шахсда қонунларга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни ҳамда ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш бугунги кунимизнинг устувор вазифаларидан биридир.
Президентимизнинг юқорида тилга олинган Қарорида, 2020 йил 1 мартдан бошлаб, қатор устувор вазифалар, жумладан, ащоли масканларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ободонлаштириш, шунингдек, уларда комплекс қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширишга оид қарорлар дастлаб ўша ҳудуддаги аҳоли ўртасида муҳокама қилиниб, жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиши; жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар қабул қилинганидан (расмийлаштирилганидан) кейин бир кун муддатда тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилиши белгиланганди ва бу борада қатор амалий ишлар қилиняпти. Хуллас, Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш учун жамоатчилик назоратини кучайтириш, шу орқали жамиятимизда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича изчил ишлар амалга ошириляпти ва давом этади. Зеро, мамлакатимизда Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг бош мезонидир.

Ф.АБДАЛОВ,
туман давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.