Сайтка кириу

Маҳкумлар жазонинг қолган қисмидан муддатидан илгари озод қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Беруний туман суди биносида 2020 йил октябрь ойининг 22 куни  С.Давлетмуратовнинг раислигида очиқ суд мажлисида, Беруний туман ИИО Пробация гуруҳининг тақдимномаси юзасидан туманимиздаги бир неча махкумлар  яъни Ш.Тангрибергенов, Н.Мадаминов, А.Матмуратов,  Дж.Избасаров, Х.Бекиев  ҳамда А.Бабаджановлар жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарганликлари ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганликлари сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан  жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндилар.

Суд томонидан жазоларни қолган қисмини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган маҳкумлар  мамлакатимизда суд ҳуқуқ соҳасида чуқур ислоҳотлар амалга оширилаётганини, суд тизимида бўлаётган бу ўзгаришлар барча фуқароларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда судга бўлган ишончини амалга оширишда ўз самарасини бераётганлигини таъкидлашиб, кейинги вақтларда барча фуқароларни одил судловга бўлган муносабати ижобий томонга ўзгараётганлигини айтиб ўтдилар.

 

Жиноят ишлари бўйича Беруний туман

Судинин Девонхона мудири                                          Н.Юлдашева