Сайтка кириу

Дала маданияти тушунчаси ва замонавий суғориш тизимларининг афзалликлари.

Ҳар соҳада инновацион технологияларнинг жорий қилиниши бугунги кундаги ишларни осонлаштириш билан бир қаторда, қишлоқ ҳўжалиги соҳасида юқори унумдорликни ва мўл ҳосилни таъминламоқда. Беруний туманида ўтказилган “Шўрланган ерларнинг шўрини ювиш”  мавзусида илмий-амалий  семинар, қишлоқ ҳўжалиги соҳасидаги сўнги йиллардаги ютуқларни ва чет эл билан ҳамкорликдаги амалий ҳаракатлар натижасини кўрсатиб берди десак айни ҳақиқат бўлади.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Сув хўжалиги вазирликлари, туман ҳокимлиги, Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти ҳамкорлигида ташкил қилинган семинарда қишлоқ ҳўжалигига оид техникалар, томчилатиб суғориш бўйича ускуналар ҳамда ерни лазерли текислаш ва дала маданияти бўйича кўргазмалар бўлиб ўтди. Аграр тармоқда амалга оширилган улкан ислоҳотлар, кўплаб хорижий ташкилотлар экспертлари, олиму мутахассисларнинг эътиборини тортмоқда. Томчилатиб суғоришнинг қишлоқ ҳўжалиги соҳасида жорий қилиниши, сув муоммоси долзарб бўлган бугунги шароитда энг тежамкор технология ҳисобланади. Семинар давомидаги очиқ мулоқот ва савол жавоблар айни тежамкор технологияларнинг афзалликлари ҳақида бўлди.

Қорақалпоғистон Республикасида 2020-2021 йилларда кузги-қишки даврларда жами – 155,72 минг.га майдонда шўр ювиш тадбирларини ўтказиш белгиланган. Шундан, 23,37 минг.га   кучли шўрланган майдон бўлса, 77,85 минг.га ўрта ва  54,49 минг.га кучсиз шўрланган майдонлардир.

Беруний туманида жами 15,084 минг.га  майдонда шўр ювиш ишлари амалга оширилиши белгиланган. Шундан кучли шўрланган майдон  2,89 минг.га   бўлса, ўртача шўрланган майдон 7,03 минг.га ва  кучсиз шўрланган майдон 5,16 минг гектарни ташкил қилади.

Шўр ювиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўз вақтида ҳосилдорликнинг юқори бўлиши, бу эса бугунги кунда муҳим аҳамият касб этаётган озиқ-овқат хавфсизлиги масаласини ҳам ижобий томондан ҳал қилади.

ВМ ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Беруний тумани бўлими бошлиғи.

Умиджон Қаландаров.