Сайтка кириу

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Беруний туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йил январь-октябрь ойлари давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Беруний туманидаги

  Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан     2020 йил январь-октябрь ойлари давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5718 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Беруний туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Беруний туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни бош мақсад қилиб, тасдиқланган график асосида ҳар куни ишчи гуруҳ билан қабулларни ташкиллаштириш йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида” ги 2019 йил 05 октябрьдаги № 848 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Беруний туманидаги адбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йил 14 январь куни тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашини ташкил этиш буйича қарори тасдиқланиб, вазифалари белгиланган.

Шу билан бир қаторда Тадбиркорлар кенгаши ўз фаолиятини мазкур қарор билан тасдиқланган Намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва тегишлича Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, туман  ҳокимлиги, идора ва ташкилотлар билан биргаликда амалга оширмоқда ва                    2020 йил учун белгиланган  иш-режаси тасдиқланган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳал этиш, уларни умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш мақсадида «business.gov.uz» ягона интерактив порталига жойлаштирилган.

2020 йил январь-октябрь ойларида жисмоний ва юридик шахслардан тўғридан-тўғри Бош вазир қабулхонасига 95 та (37,5%), Call марказидан                     89 та (35,2%), business.gov.uz ягонга интерактив порталидан 7 та (2,8%), сайёр қабуллардан 62 та (24,5%) жами бўлиб 253 та мурожаатлар келиб тушган ва ижро учун қабул қилинган.

2020 йил январь-октябрь ойлари давомида Бош вазир қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар ва масалаларнинг кўриб чиқиш натижаларига кўра жами         253 та мурожаат келиб тушган бўлса, масалалар сони 281 тани ташкил қилади,                   кўриб чиқилган масалалар сони 272 та (96,80%), қаноатлантирилганлари                       185 та (65,8%), тушунтириш берилгани 87 та (31,0%), кўриб чиқилаётган масалалар сони  9 тани (3,2%) ташкил қилади.

Шундан мурожаатларнинг кўриб чиқилиши буйича 252 та мурожаатдан          245 та мурожаат кўриб чиқилган 166 таси (65,6%) қаноатлантирилган, 79 та (31,2%) мурожаат буйича тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 март кунги                 ПФ-5969 сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармонига асос 5 та мурожаат келиб тушган бўлиб 4 та мурожаат ижобий, 1 таси тушунтириш бериш орқали хал қилинган.

Тасдиқланган жадвал асосида тумандаги МФЙ,ОФЙ ларда  49 та сайёр қабуллар ташкил қилинган, сайёр қабулда иштироқ этган тадбиркорлар сони 853 тани  ташкил қилади.

Шундан тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар сони 62 тани ташкил қилади, шу жумладан хал этилгани 46 та (74,2%), ҳуқуқий тушунтириш берилгани 13 та (21,0%) кўриб чиқилаётгани 3 та (4,8%) ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5718 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Беруний туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан бошқада ишлар амалга оширилмоқда.

 

 

 

 

Беруний туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси етакчи мутахассиси: О.Абдуллаев