Сайтка кириу

ДИҚҚАТ! ВАҚТ ОЗ ҚОЛДИ

ДИҚҚАТ!  ВАҚТ ОЗ ҚОЛДИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон  Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2018 йил 21 июнда №461 сонли қарори қабул қилиниб, ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси 2018 йил 1 майдан 2019 йил 1 майга қадар давом этиши  белгиланган.

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Беруний тумани Давлат ҳизматлари маркази томонидан туманимиздаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган аҳоли хонадонларига уйма-уй юрган ҳолда қарорнинг мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу берилган имкониятнинг вақти кун санаб қисқараётганлигини инобатга олиб, ўзбошимчалик билан қурилган (турар жой) ўз мулкларингизни қонунийлаштириб олишингизни сўраймиз.

        Хурматли юртдошлар! Бизларга берилган имкониятлардан самарали фойдаланайлик.

 

Беруний тумани Давлат

ҳизматлари маркази мутахассиси: А.Сапаров