Сайтка кириу

Электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш ва сертификатини бериш фақат давлат хизматлари марказида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонига мувофиқ 2018-2020 йилларда босқичма-босқич Давлат хизматлари марказлари орқали жисмоний ва юридик шахсларга 58 та давлат хизматлари кўрсатилиши жорий этилиб, апрел ойидан 13 давлат хизматлари қўшилди.

Электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш ва сертификатини бериш фақат давлат хизматлари марказида амалга оширилади. Аввал ушбу хизмат давлат солиқ хизмати идоралари томонидан амалга оширилган.

Электрон рақамли имзо бу нима?

“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасига мувофиқ электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо айни бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда ҳужжатга қўлда ўзи қўйган имзо билан бир хил аҳамиятга эгадир.

Электрон рақамли имзо давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайди. Аризалар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари маркази ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ташкилотлар ўртасида электрон ҳужжат айланиши такомиллашиб бормоқда. Электрон ҳужжат айланишини таъминлаш учун электрон рақамли имзо мухимдир. Шунинг учун фуқаролар ёки тадбиркорлар давлат хизматларидан фойдаланиши учун электрон рақамли имзога эга бўлишлари керак.

ЭРИ калитлари қандай олинади?

ЭРИ калитлари Давлат хизматлари марказлари томонидан берилади. Бунинг учун фуқаро ёки тадбиркор Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот марказининг ҳисоб варағига энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида пул тўлайди. Ушбу маблағ тўлангандан кейин фуқаро ёки тадбиркор Давлат хизматлари марказига ўзи билан имкони бўлса USB флешка ва уяли алоқа телефони билан келади. Электрон рақамли имзо калити икки йил давомида фойдаланиши учун флешкага юклаб берилади.

Давлат хизматларидан фойдаланилганда аризачи томонидан берилган электрон кўринишдаги аризаси электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

Беруний тумани

Давлат хизматлари маркази директори:                                                         Ш.Кенжаев