Сайтка кириу

Хайрия тадбири

2019 йил 22 май куни Беруний туманида кам таъминланган оилалар фарзандларининг 5та никоҳ ва 15та суннат тўйларини ўтказиш бўйича хайрия тадбири бўлиб ўтди. Беруний тумани ҳокими А.Х.Сапарбаев ташаббуси билан ўтказилган ушбу тўйлар кўплаб хонадонларга қувонч олиб кирди. Тўй қилиш орзусида бўлган кўплаб кам таъминланган оилаларнинг ушбу орзулари рўёбга чиқди. Келин-куёвларга мебель жамланмаси, кийим-бошлар, тилла никоҳ узуги, тўй болаларга 1000 000 сўм пул маблағи, велосипед, кийим-бошлар совға қилинди. Тўй тумандаги ҳашаматли «Олмос» тўйхонасида бўлиб ўтди. Бу ерда меҳмонларга тўкин тўй дастурхони ёзилди. Тўйда туман маданият бўлими санъаткорлари ўзларининг дилтортар ашулалари билан даврага янада файз бағишладилар.