Сайтка кириу

“Беш ташаббус – беш имконият”

 

Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган 19 март кунги видеоселектор йиғилишида ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берилган эди.Турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.Шу боис президентимиз томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.Бизнинг туманимизда ҳам ушбу йўналишлар бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан бугун туманимизда Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан “Беш ташаббус – беш имконият” шиори остида ёшлар акцияси ўтказилмоқда.

Акцияси доирасида

Биринчи ташаббус бўйича  “Беруний менинг нигоҳимда” мавзусида расмлар танлови; Ёш рассом Б.Нуримбетов иштирокида маҳорат дарси ўтказилди. “Сиз севган қаҳрамонлар” лойиҳаси; рақсга қизиқувчи ёшлар учун Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар устози, хореограф З.Пирлепесова иштирокида“Рақс жилоси” мавзусида маҳорат дарслари; Мактаб Иттифок ва “Камалак” сардорлари учун “Сардорлик маҳорати” мавзусида семинар-тренинглари ўтказилди.

Иккинчи ташаббус бўйича туман марказида “Марра бизники!” шиори остида 1000 нафар ёшлар иштирокида марафон; “Ёшлар маркази” гимнастика залида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича мусобақа;– 69-сонли мактабида спортнинг муайтай тури бўйича мусобақа;– сув ҳавзасида спортнинг сузиш тури бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Учинчи ташаббус бўйича қурилиш ва транспорт коллежида ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш тарғиб қилиш мақсадида “Ахборот технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Тўртинчи ташаббус бўйича туманда илк бор “Пахтакор” маҳалласи Саркоп кўчаси 37 уйда яшовчи Беруний маиший хизмат курсатиш касб-хунар коллежи талабаси Тулегенова Илмиранинг уйида “Уй китобхонаси” ташкил этилди. А.Жанабаевнинг “Уй китобхонаси”га Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 200 дан ортиқ бадий асарлар тўплами совға қилинди.Шунингдек, Мўйноқ туманидаги “Ёшлар маркази”га Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 500 дан ортиқ бадий асарлар тўплами совға қилинди.Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб килиш мақсадида “Ёш китобхон-2018” танлови совриндори Шахноза Каримбаева иштирокида маҳорат дарси ўтказилди.

Бешинчи ташаббус бўйича хотин қизларни тарбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, уларнинг тадбиркорлик йўналиши бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Гавхар Реджепова иштирокида “Тадбиркор аёл” мавзусида семинар-тренинг;– маҳаллалардаги банд бўлмаган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби, ёш тадбиркор Бахадир Сапартаев иштирокида “Тадбиркорлик сирлари” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилди. Семинар давомида иштирокчиларга бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар, “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастурлари ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, Хотин-қизларни касб ҳунарга тайёрлаш мақсадида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчи қизлари иштирокида “Бизнес саёҳат” ташкил этилди.Лойиҳа доирасида:Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган “Ёшлар жиноятчиликка қарши” акцияси ўтказилди. Акция давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни салбий таъсирлари ва унинг олдини олишга қаратилган тарғибот материаллари (буклет, флаерлар) тарқатилди.Акция доирасида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими биносида малакали мутахассислар иштирокида “Оила психологияси” мавзусида ёш оилалар учун психологик семинар ташкил этилди.