Сайтка кириу

Беруний туманида махсус корхона ишга туширилди.

 

Беруний тумани “Самандар Бобожанов” масъулияти чекланган жамияти ҳузурида йирик шохли чорво молларини сўйишга ихтисослаштирилган махсус корхона ишга туширилди.

 Барчамизга маълумки, сўнги пайтларда ҳудудларда фаолият юритиб келаётган ҳайвонларни сўйиш ва гўшт сотиш билан шуғулланувчилар томонидан аҳолини гўшт билан таъминлашда ветеринария-санитария норма ва қоидаларига тўлиқ риоя қилмаслик натижасида хавфсизлиги ҳамда сифати кафолатланмаган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг савдога чиқариш ҳолатлари учрамоқда.Юқоридаги каби чорва молларини сўйиш корхоналарининг ташкил этилиши келгусида тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳоли истеъмоли учун етказиб берилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашда ҳамда терини қайта ишлаш корхоналарига сифатли тери хом ашёсини етказиб беришда катта аҳамият касб этади.Беруний туманида ташкил этилган махсус корхонада йирик шохли чорва моллари замоновий технологиялар ёрдамида сифатли сўйилиб, хоридорларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда тайёр гўшт маҳсулоти тариқасида етказилади.

– Ихтисослаштирилган махсус корхона ишга тушиши билан-ақ, 10 та ходим иш билан таъминланди – деди МЧЖ раҳбари Зокир Бобожанов.  – Корхона кунига 50-60 та йириқ шохли чорва молларини сўйиш қувватига эга. Аҳамиятлиси, сўйиш корхонамизда ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қоидалари йўлга қўйилган. Маълумот тариқасида таъкидлаш жоизки, мазкур корхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги «Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ишга туширилмоқда.