Сайтка кириу

Халқаро болаларни химоя қилиш куни

 

 

 “Халқаро болаларни химоя қилиш куни

Беруний шаҳридаги Навоий маҳалла фуқоралар йиғинида жойлашган 1971 йилда 100 ўринга мўлжалланиб қурилган, мослаштирган бинода жойлашган 20-сон давлат мактабгача таълим муассасаси таъмирталаб  ҳолатда эди.2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021-йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2707-сон қарори, 2017-йил 20-21-январ кунларида Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида 2017-йил Қорақалпоғистон Республикасида Мактабгача таълим йили деб эълон қилиниши, ва 2018 йилда “Давлат Инвестиция дастури” асосида муассасага 2 милярд 629 млн сўм маблағ ажратилиб, жорий йилда “Бўстон махсус қурилиш” маъсулияти чекланган жамияти томонидан  реконструкция ишлари хисобидан янги 120 ўринли 2 қаватдан иборат мактабгача таълим муассасаси қурилиб битказилиб, азиз болажонларимизнинг севимли маскани фойдаланишга топширилди.Тадбирда туман Хокими А.Сапарбаев, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бўлим бошлиғи А.Каипов, вазирлик бош хисобчиси А.Рахипов, туман мактабгача таълим бўлими мудири Д. Абдуллаев ва бир нечта туманимиз меҳнат фаҳрийлари иштирок қилдилар.Тадбирни туман Хокими А.Сапарбаев очиб берди. Барчани байрам билан самимий қутлади.Ундан кейин Мактабгача таълим вазирлигида бўлим бошлиғи А.Каипов, бош хисобчи А.Рафиқов ҳамда туман фаҳрий меҳмонлари нутқ сўзлаб барчани муассасанинг очилиши ва 1-июн болажонларимиз байрами билан табриклади.

Байрам дастурлари Беруний туман Истироҳат боғида давом қилди.У ерда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва болажонлар иштирокида тайёрланган байрам дастурлари намойиш қилинди, истироҳат боғи атракционлари болажонлар учун бепул хизмат қилди.Тадбир давомида кам таъминланган оила фарзандларига ва ногирон болаларга туман Хокимлиги ҳамда Ҳомийлар томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.Беруний туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 16-сон кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси болажонларига 1-июн “Халқаро болаларни химоя қилиш” куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.Беруний “Роҳат” болалар оромгоҳининг очилиши 1-июн “Халқаро болаларни химоя қилиш” кунига болажонларимиз учун муносиб байрам туҳфаси бўлди. Ёз мавсуми давомида 500 нафар болажонлар ушбу масканда дам олиш даврини мазмунли ва мароқли ўтказиш имкониятига эга бўлдилар.Тумандаги барча мактабгача таълим муассасаларида 1-июн Халқаро болаларни химоя қилиш” куни муносабати билан “Болаларга беринг дунёни” шиори остида  “Ер куррасида тинчлик” мавзусида рамслар кўргазмаси, спорт мусобақалари ва йиллик якуний хисобот тарзидаги машғулотлар ўзказилди. Жумладан 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида, 53-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида ўтказилган тадбирларда туман мактабгача таълим бўлими мудири Д. Абдуллаев иштирок этиб байрам билан болажонларни қутлади ва туман мактабгача таълим бўлимининг эсдалик совғаларини топширди.