Сайтка кириу

Жиноят ва жазо

 

Жиноят ишлари бўйича Беруний туман судида туман судининг раиси З.Якубов томонидан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 169-моддаси 3-қисми”а” банди ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан Байлепесов Достон Алимбай ўғлига оид жиноят иши кўрилиб, туман судининг 2019 йил 17 майдаги хукмига кўра, судланувчи Д.Байлепесовга Ўзбекистон Республикаси ЖК169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 3 (уч) йил муддатга, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи тариқасида узил-кесил  4 (тўрт) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Судланувчи Д.Байлепесовга  белгиланган чеклашлардан ташқари, жиноят оқибатида жабрланувчининг қонуний вакили Д.Мухаммаджановага етказилган жами 3.210.000 сўм, жабрланувчи Б.Мадаминовга етказилган 800.000 сўм зарарларни жазони ўташнинг дастлабки 6 (олти) ойи давомида тўлиқ қоплаб бериш мажбурияти юклатилди.

Судланувчи Д.Байлепесовга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан  қасддан бўйин товлаган ҳамда жиноят оқибатида етказилган зарарларни     жазони ўташнинг дастлабки 6 (олти) ойи давомида тўлиқ қоплаб бериш мажбуриятини бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасининг 6 – қисмига асосан суд ҳукми ижросини назорат қилиб борувчи органнинг тақдимномасига асосан озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириш тўғрисида ажрим чиқариши мумкинлиги тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида Д.Байлепесовнинг 2019 йил 11 февралдан  2019 йил 17 майга қадар қамоқда сақланган ҳар бир куни озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисобланиб, тайинланган жазодан чегирилиб, униг эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, дарҳол суд залидан қамоқдан озод қилинди.

 

Жиноят ишлари бўйича Беруний

туман судининг раиси                                                             З.Якубов