Сайтка кириу

FАЛЛА ХИРМОНИ

 

 

Беруний туманида 2019 йил ҳосили учун 194 та фермер хўжаликлари томонидан 3350 гектар майдонда бошоқли дон экинлари парваришланиб, давлат эҳтиёжлари учун ўртача 21,9 ц/га дан 7337 тонна дон етиштириш режалаштирилган.

Туманда жорий йилда бошоқли дон экинларини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш учун 27 та комбайн сафарбар қилиниб, ҳар бирига 3 тадан юк автомашиналари бириктирилди.

2019 йил 17 июнь куни туман ғаллакорлари томонидан 10 иш кунида давлатга дон сотиш шартномавий режаси Қорақалпоғистон Республикасида биринчи бўлиб бажарилди яъни Давлатимиз хирмонига 7369.4 тонна ёки 100.3 фоиз дон топширилди.

Тумандаги “Абай”, “Дўстлик”, “Беруний”, “Бийбазар”, “Шимом”, “Навоий” ва “Қизилқалъа” овул фуқаролар йиғини ҳудудларидаги фермер хўжаликлари юқори ҳосилдорликка эришдилар.

Жумладан, «Ниятулла Азизбек» фермер хўжалиги шартномавий режадаги 46.2 тонна ўрнига 67.3 тонна ёки шартномавий режа   145.6 фоизга, «Жавохир Омон» фермер хўжалиги шартномавий режадаги 41.8 тонна ўрнига 58.9 тонна ёки шартномавий режани 140.9 фоизга, «Олмосбек Тўлқинжон ўғли»  фермер хўжалиги шартномавий режадаги 37.4 тонна ўрнига 53.3 тонна ёки шартномавий режани 142.5 фоизга, «Бийбазар ерлари»  фермер хўжалиги шартномавий режадаги 94.1 тонна ўрнига 175.5 тонна ёки шартномавий режани 186.5 фоизга, «Уста Ибрагим»  фермер хўжалиги шартномавий режадаги 78.1 тонна ўрнига 140.4 тонна ёки шартномавий режани 179.7 фоизга, «Элдор Юлдашбай»  фермер хўжалиги шартномавий режадаги 46.2 тонна ўрнига    56.6 тонна ёки шартномавий режани 122.5 фоизга, «Нуратдин Жумагул» фермер хўжалиги шартномавий режадаги 52.8 тонна ўрнига 76.4 тонна ёки шартномавий режани 144.6 фоизга бажардилар.

Беруний туманида фермер хўжаликлари томонидан режага қўшимча яна 2700 тоннага яқин ғалла йиғиб олиш режалаштирилган.