Сайтка кириу

Ўзбекистон Республикаси бўйича 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2015 йил 10 июндаги 2020 йилда Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастурини кўллаб-қувватлашини эътиборга олган ҳолда аҳоли сонини аниқ ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш, аниқ белгилаб қўйилган ягона ҳисобга олиш даврида аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти, ҳаёт даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари бўйича якка тартибда ҳисобга олиш ва батафсил тавсифлаш мақсадида:

Ўзбекистон Республикси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги
“Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ 5655-сон сонли фармонига асосан:

Республика бўйича 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш белгиланган. Бунинг натижасида Республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумотларни узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш билан бир қаторда мамлакатимизда яшовчи барча аҳолига тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилишнинг ягона жараёнини ўз ичига олиб, аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи ҳисобланади ва у келгуси
10-30 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор яратади, ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш бўйича сиёсий ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур маълумотларни олиш имконини беради.

 

Беруний тумани статистика  бўлими