Сайтка кириу

“Ёшлар куни”

 

30-июн  “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Беруний туман Кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар.

Бу йил Ўзбекистонда иккинчи марта 30 июнь — Ёшлар куни нишонланади. 2017 йил 30 июнь куни «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида нутқ сўзлаган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу санани мамлакатда Ёшлар куни сифатида нишонлаш ташаббусини илгари сурган эди. 26 августда эса «Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун матбуотда эълон қилинди ва кучга кирди. Мана, орадан қарийб икки йил ўтди. Ҳар йилгидек ананага аййланган “Ёшлар куни”дак кўплаб тадбирлар, концертлар, спорт мусобақалари, танловлар, учрашувларни ўтказилди.

Туманимаизда бу кун ўзгача шукуҳ билан бошланди Беруний педагигока коллежида спортнинг “Аримлестинг мусобақаси” ўтказилиб мусобақага 50 нафардан ортиқ ёшларимиз куч синашди ва ҳолиб иштирокчиларимиз совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.

Ёшлар марказида “Биз бағри кенг Ўзбекистон фарзандларимиз” шиори остида турли миллат вакилларининг миллий рақс саънати фестивали ташкил қилиниб бунда қозоқ, туркман, рус, кореис, испан ва дунё рақсларини ўз ичига олган рақслар ўтказилди.

Кейинги тадбиримиз ёшлар марказининг конференциялар залида “Хоким ва ёшлар” мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Беруний тумани ҳокими А.Сапарбаев “Ёшлар куни” муносабати билан ёшларни табриклаб ўтди. Шунингдек, тумандаги иқтидорли ёшлар ва ўтказилган тадбирларда фаол қатнашган ёшларни тақдирлади ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Беруний туман Кенгаши томонидан ижтимоий-химояга мухтож кам таъминланган оила фарзандлари 2 дона велосипед совға қилинди.

Шимом ОФЙ худудидан 30 июн “Ёшлар куни” муносабати билан тумандаги 3 нафар ёш оилаларга “Ёшлар уй”лари топширилди.

Беруний амфитеартда “Ёшлар ойлиги” ва 30-июн “Ёшлар куни” муносабати билан “Ёшлар – келажак бунёдкори!” шиори остида гала-концерт ўтказилди. Концертга 1200 нафардан ортиқ ёшлар жалб қилинди.

Мустақиллик майдонида “Ёшлар ойлиги” ва 30-июн “Ёшлар куни” муносабати билан “Ёшлар – келажак бунёдкори!” шиори остида гала-концерт ўтказилди. Концертга 800 нафардан ортиқ ёшлар жалб қилинди.

“Ёшлар ойлиги” ва “Гиёхвандликка қарши курашиш ойлиги” ҳамда “26-июн – Ҳалқаро гиёхвандликка қарши курашиш куни” муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Беруний туман Кенгаши томонидан 31 та маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, кўрик-танловлар ташкил этилиб, 5823 нафар ёшлар қамраб олинди.