Сайтка кириу

Беруний туманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сайёр кабул утказди.

 

Беруний туманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова ва  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Республика хотин-қизлар қўмитаси Раиси З.Ибрагимовалар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар қилди.Мазкур кабулда Беруний туман Халқ қабулхонаси мудири ва ходимлари ҳамда Беруний, Элликкальа ва Турткул туманларидан хотин-қизлар ўз мурожаатлари билан иштирок этди.

Сайёр қабул давомида 3 та тумандан ташриф буюрган хотин-қизлардан фуқаролик паспортини расмийлаштириш ва соғлиқни сақлашда ордер олиш масалаларида 10 га яқин мурожатлар йўлланди ва табиийки, ушбу масалалар қонун доирасида қўчимча ўрганишни талаб қилади.

Учрашув якунида тегишли соҳа раҳбарларига мазкур мурожаатлар юзасидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузиш ва кўтарилган масалаларнинг хулосаси бўйича Хотин-қизлар қўмитасига ахборот киритиш топширилди.